«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб баҳси доирасида «Ливерпуль»га қарши ўйиндан сўнг (3:2) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«4-5-1 схемасига ўтиш бизга қарши ҳужумлар учун имконият яратиши керак эди ва чиндан ҳам шундай бўлди.

Диего Костани Маркос Льорентега алмаштиришдан мақсад мудофаани кучайтириш эди, аммо у бошқача ишлади.

Жамоа учун хурсандман – биз яна Европанинг кучли 8 жамоаси қаторига кирдик ва ғайриоддий рақибни мағлуб этдик.

Футболда сиз рақибнинг ишини мураккаблаштиришингиз керак. Масалан, «Ливерпуль»га Коста, Фелиш ва Корреа орқали кучли босим ўтказишга ҳаракат қилдик.

Рақибнинг иккинчи голидан кейин ҳам таслим бўлмадик ва ўзимиз тўп киритганимизда ўзгача ҳиссиётларни бошдан кечирдик», – деб Симеоненинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

0